Шаҳзода Гаррининг актриса Меган Маркл билан бўлган ишқий муносабати ошкор бўлди

09:58, 31 октябрь

Британия ОАВларининг берган маълумотига кўра, шаҳзода Гарри “Форс-мажорлар” сериали орқали оммага яхши таниш бўлган америкалик актриса Меган Маркл билан бир неча ойлардан бери учрашмоқда, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Папараццилар уларни Уимблдон мусобақаларида Қироллик лоджиясида бирга ўтирганида суратга олган. Актриса айнида дамда Канаданинг Торонто шаҳрида суратга олиш ишлари билан банд бўлса-да, бу унинг шаҳзода Гарри билан Лондонда учрашишига халақит қилмаяпти. Меган Марклнинг мухлислари унинг Букингем саройида тушган суратларини Instagram ижтимоий тармоғи орқали томоша қилиш бахтига муяссар бўлишди.

ОАВлар ўтган йили шаҳзода Гаррининг дунёнинг энг бой келинлигига номзодлардан бири ҳисобланган Аристотель Онассиснинг набираси Афина Руссель-Онассис билан учрашаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!