Пискентда 3 кг “марихуана” олиб кетаётган фуқаролар ҳибсга олинди

10:07, 31 октябрь

Тошкент вилояти Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 20 ва 30 ёшли шубҳали фуқаролар тўхтатиб текширилганида, уларнинг қўлидаги сумкасидан уч ярим килограммдан зиёдроқ “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!