“Реал Мадрид” Гарет Бэйл янги шартнома имзолашини маълум қилди

10:09, 31 октябрь

“Реал” клуби раҳбарияти ҳужумчи Гарет Бэйл билан шартнома узайтирилиши ҳақида эълон қилди. Мадридликлар уэльслик футболчи билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаш борасида келишиб олдилар.

Хабар қилинишича, душанба куни бу борада маҳсус матбуот анжумани ўтказилади. 27 ёшли Бэйлнинг “Қироллик клуби” билан аввалги битими 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етарди.

Маълумот учун, Гарет Бэйл 2013 йили Англиянинг “Тоттенхэм“ клубидан “Реал”га кўчиб ўтганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!