Шавкат Мирзиёев Пенсия жамғармаси директорига хайфсан эълон қилди

10:21, 31 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Дилшод Султоновга хайфсан эълон қилиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Facebook`даги саҳифасида хабар берилди. 

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида яшовчи фуқаро М.Ходжаханова Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси pm.gov.uz’га ёрдам сўраб мурожаат қилган. 

Мазкур мурожаатга масъул қилиб бириктирилган Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Султанов мурожаатни узил-кесил ҳал қилиш ўрнига расмиятчилик билан жавоб берган.

Вазифасига фақат расмиятчилик юзасидан ёндошган масъул раҳбарга эса Шавкат Мирзиёев томонидан ҳайфсан эълон қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!