“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 9 ойда 16,5 минг парвоз амалга оширди

10:34, 31 октябрь

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2016 йилнинг 9 ойи давомида 1,882 млн. йўловчини ўз манзилига етказди, бу эса 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 5% кам.

Бу ҳақда авиакомпания кенгашининг йиғилишида хабар берилди. Авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, 2016 йилнинг январь-сентябрь ойида компания ҳаво кемаларида 16692 рейс амалга оширилган.

Шу билан бирга авиакомпания узоқ ғарб йўналишида парвозни 0,8% оширди, Ўзбекистон ичида ва яқин ғарб йўналишида эса парвозлар сони камайди.

Битта ресда ўртача йўловчи юки 113 йўловчини ташкил қилди. Йўловчи ўриндиқлар бандлиги 74,54% ташкил қилди.

Авиакомпаниянинг юк самолётларида январь-сентябрда 734 рейс амалга оширилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 рейсга кўпроқ. Авиакомпания 30,6 минг тонна юк ташиди, бу эса 1,6% кам, деб ёзади Uzdaily.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!