Римдаги зилзила оқибатида мактаблар ёпилди

10:53, 31 октябрь

Рим ҳукмати якшанба куни Италиянинг марказида юз берган зилзилада сўнг пойтахт мактабларини ёпиб қўйди.

Бу ҳақда Рим мэри Виржиния Ражи ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўқув муассасаларининг ёпилиши мактабларни зилзилабардошлигини текшириш учун амалга оширилади.

Аввалроқ Италия пойтахтида вақтинча метрополитен ёпилган эди.

30 октябрь куни Апеннин ярим оролининг марказий қисмида кучли зилзила содир бўлди, унинг магнитудасини мутахассислар 6,1 дан 7,1 баҳолашди. Силкинишлар минглаб одамларни қўрқитиб юборди, табиий офат оқибатида тарихий обидаларга зарар етди. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ. 

Италия Бош вазири Маттео Ренцининг сўзларига кўра, зилзила 1980 йилдан буён содир бўлган энг кучлиси бўлди. Экспертлар бугунги зилзила 24 август куни бошланган сейсмик фаолликнинг давоми бўлди деб ҳисоблашмоқда. Ёзнинг сўнггида содир бўлган табиий офат оқибатида қарийб 300 киши ҳалок бўлди, деб ёзади Мир24.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!