Инсонлар ҳаётига зомин бўлган 10 селфи

12:24, 31 октябрь

Instagram ижтимоий тармоғи сўнгги йилларда ўта оммалашди. Мазкур тармоққа бутун дунёдаги интернет фойдаланувчилари фаол тарзда турли тарзда туширилган селфиларни жойламоқда. Миллионлаб юлдузлар ва оддий инсонлар туну-кун ўз ҳаёт тарзи ифодаланган суратлар билан бўлишмоқда.  Бундай тарздаги оммавий флешмоб фожиаларсиз бўлмайди, албатта. Ўз-ўзини севиш инсоннинг ҳалокатига олиб келган бир нечта ҳолатлар билан қуйида танишишингиз мумкин. 

Ювиниш хонасидаги селфи


17 ёшли москвалик қиз Екатерина планшети билан ювиниш хонасига кириб кетиши фожиага сабаб бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди. Бироқ бу қиз сувдан атиги бир неча сантиметр узоқликда электр токига уланган планшет инсон ҳаётига хавф солиши мукинлигини билмасди. 

Катя селфи тушмоқчи бўлганида қурилма унинг қўлидан тушиб кетди ва қизнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди. 

Автомобиль бошқараётганда селфи тушиш


АҚШнинг Миссури штатида яшовчи икки қиз тўйга шошилаётган эди. Бахтли келинчак Колетт Морено ва унинг дугонаси Эли Теобальд бундай бахтли дақиқаларни тарихга муҳрлашга қарор қилишди. Автомобиль бошқариб бораётган Эли олдидаги автомобилни қувиб ўтаётганида, дугонаси ундан камерага қараб жилмайишни сўўради. Бу пайтда эса қарама-қарши йўналишдан бошқа автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб келаётган эди. Қизлардан бири яъни келинчак Колетт қаттиқ зарб оқибатида ҳалок бўзлди. Элини эса хавфсизлик ёстиқчаси қутқариб қолди. 

Жарлик яқинида


 16 ёшли италиялик қиз табиат қўйнида суратга утшишни ва уни ижтимоий тармоқлардаги дўстлари билан бўлишини хуш кўрарди. Аммо унинг бу қизиқиши ўзининг бошига етди. Изабелла Фракиолла исмли бу қиз ноодатий селфига тушиш иштиёқида Таранто шаҳридаги 20 метр чуқурликдаги жарлик оғзига келди. У суартга тушмоқчи бўлган пайтда мувозанатни йўқотди ва жарликка қулаб кетди. шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмади. 

Тўппонча билан селфи


Селфининг бу ноодатий тури Мексикада кузатилган. Ўшанда 21 ёшли йигит ўзининг селфига бўлган иштиёқи туфайли ҳалок бўлган эди. Оскар Отеро Агилар ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига қизлар, машиналар билан тушган суратланини кўп бора жойлаган эди. Шунинг учун у эндиликда тўппонча билан селфи тушиб, дўстларини ҳайратлантирмоқчи бўлди. Кутилмаганда эса тўппонча отилиб кетди. Баланд овоздан даҳшатга тушган қўшнилар тез ёрдам ва полиция чақиришди. Бироқ Оскарни қутқаришнинг имкони бўлмади.  

Чўққи устида


Польшалик селфи ишқибозлари билан ҳам фожиа юз берди. Ёш эр-хотин чўққи устига чиқиб селфига тушмоқчи бўлди. уларнинг икки нафар фарзандалри ота-онасининг ҳаракатларини кузатиб турар эди. Бу чўққидан қулаб кетган жуфтликнинг энг сўнгги селфиси бўлди... 

Поезд томида


2015 йилнинг май ойида руминиялик қиз ўз дўсти билан ноодатий селфи қилиш истагида поезд станциясига йўл олди. 18 ёшли Анна Урсу поезд томига чиқиб ёўтиб олди ва тасодифан катта кучланишдаги ток ўтадиган электр симни босиб олди. Бахтсиз ҳодиса қизнинг ҳаётига нуқта қўйди.  

Зинада


14 ёшли филиппинлик Кристина Розелло танаффус вақтида мактаб ташқарисида селфи тушишга қарор қилди. Ўқувчи қиз 10 метрлик зинанинг устига чиқиб, суратга тушмоқчи бўлди. қўлидаги смартфон билан зинанинг энг тепасига кўтарилган қиз бирдан йиқилиб кетди. Мия чайқалиши ва суякларнинг бир неча жойидан синиши оқибатида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. 

Кўприкдаги селфи 


Бу қизнинг тақдири ҳам қолган селфи қурбонларникидан фарқ қилмайди. Унинг ўлимига ҳам тепаликда селфи тушиш иштиёқи сабаб бўлди. баланд кўприкка чиқиб олган Ксения Игнатьева  исмли россиялик қиз мувозанатни йўқотди. Натижада эса электр симини ушлаб олди. Ток уриши ёш қизнинг умрига зомин бўлди. 

 #SelfieOlympics


Бир муддат аввал Instagram ижтимоий тармоғида ёш йигит ва қизлар ўртасида SelfieOlympics хэштеги билан суратга тушиб, эстафетани бир-бирига ўтказиб юбориш одат тусига кирди. Бундай селфининг асосий шарти, иштирокчи ноодатий спорт ҳолатида суратга тушиши керак эди.

18 ёшли Оскар Рейес бир неча маротаба мана шундай селфига тушган эди. Йигитнинг қизиқиши унга завқ берарди. Бироқ 2015 йилнинг 2 январидаги селфи  унинг учун ҳалокатли якунланди. Оскар эшикка осилган ҳолда суратга тушмоқчи бўлди. У кутилмаганда эшикдан йиқилиб кетди, оқибатда унинг боши ёрилди. Кўп қон йўқотган йигит шу заҳотиёқ вафот этди. 

Пляжда


 18 ёшли филиппинлик Чезка Агас  исмли қиз ўз дўстлари билан пляжда, шамол чархпалаклари ёнида суратга тушмоқчи бўлди.  шу пайтда фалокат юз берди. Денгизда тўлқин кўтарилиб, қизни   уммон қарига улоқтирди. Бу унинг ҳаётидаги энг сўнгги селфи бўлди. 

P/S. Унутманг, ижтимоий тармоқлардаги Like`лар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Виртуаль мақтовларга учманг. Хавфли вазиятларда селфига тушиб, ҳаётингизни хавф остига қўйманг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!