Москвадаги хиёбон Ислом Каримов номи билан аталади

12:59, 31 октябрь

Россия пойтахти Москва шаҳридаги Якиманка туманидаги хиёбон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталади. Бу ҳақда Москва мэрияси сайти хабар бермоқда. 

Мазкур хиёбон Ўзбекистон Республикаси консуллик бўлими яқинида жойлашган. 

Консулхона яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини беришни сўраб шаҳар раҳбариятига Россия ва Ўзбекистон фан, сиёсат ва санъат арбоблари мурожаат қилди. Кичик хиёбонга Ўзбекистон Биринчи Президенти номини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Москва ҳукуматининг 1 ноябрдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Аввалроқ, Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!