“МЮ” мухлислари Жозе Моуриньонинг истеъфосини сўраш учун самолёт ижарага олмоқчи

13:06, 31 октябрь

“Манчестер Юнайтед” жамоаси мухлислари Жозе Моуриньога қарши акция учун пул йиғишни бошлади. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.  

“Қизил иблислар”нинг ишқибозлари жамоанинг сўнгги натижаларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ҳамда буларнинг барчасида португалиялик мутахассис Жозе Моуриньни айбламоқда. “МЮ” мухлислари самолётни ижарага олиб, унга “Моуриньо, йўқол” ёзувли баннерни илиб, “Олд Траффорд” узра учиришни режалаштирмоқда.

Айни дамда “Манчестер Юнайтед” АПЛ 10-туридан сўнг атиги 15 очко билан 8-поғонада бормоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!