Ҳиндистонда ўтказилган оловлар фестивалидан кейин ҳавонинг ифлосланиши 42 баробарга ошди

14:01, 31 октябрь

30 октябрь куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида нишонланган Дивали байрамидан кейин ҳавонинг ифлосланишини назорат қилувчи коммиссиянинг берган маълумотига кўра, у 42 баробарга ифлосланган, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Ҳавонинг бу даражада ифлосланиши астма, юрак қон-томир касалликларидан азият чекувчи инсонларга ёмон таъсир қилади. Ҳиндларнинг Дивали байрамини нишонлаш вақтида турли пақилдоқлар отиш, мушакбозлик қилиш одат тусига кирган. Эрталабдан мушакбозлик туфайли қуюқ туман қоплаган Деҳли шаҳрининг суратлари ижтимоий тармоқларни тўлдириб юборди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!