Сурункали чарчоқнинг олдини олувчи 6 машқ!

14:16, 31 октябрь

1.  Машқ гиламчасига жойлаб, тиззани букинг. Қўлни бош орқа тарафига бирлаштириб, бўйинни юқорига кўтариб-туширинг. Машқ давомийлиги 6 марта.

2.  Ён тарафга ўгирилиб, оёқларни текисланг-да, бирлаштиринг. Бир қўл билан гавдангизни тутсангиз, иккинчиси билан бош мувозанатини ушланг. Санов аввалида оёқларни кўтариб, ҳаракатлантиринг. Давомийлиги 8 марта.

3.  Машқ коптоги (енгилроқ болишдан фойдаланса ҳам бўлади) ни иккала оёқ ўртасига жойлаб, тиззани юқорига кўтариб-туширинг. Сўнг шу ҳолатда оёқларни икки тарарфга ҳаракатлантирасиз. Машқнинг ҳар бирини 6 мартадан бажаринг.

4.  Текис ётган ҳолатда фақат оёқларни ҳаракатлантиринг. Аввалига салгина юқорига кўтаринг, сўнг тиззани букиб, машқ қиласиз. Давомийлиги 6-8 мартагача.

5.  Машқ коптоги (ёки стулдан фойдаланса ҳам  бўлади) га жойлашиб, суратдаги каби машқни бажаришга уриниб кўринг. Гавда тик кўтарилганида қорин мушакларини ичингизга тортасиз. Давомийлиги 4 марта.

6.  Машқ якунида текис ётган ҳолатда тиззани букинг. Бошни сал кўтариб, енгил нафас олинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!