Тошкентда юз берган мудҳиш ЙТҲда камида 3 киши ҳалок бўлди(Фото)

14:35, 31 октябрь

Ижтимоий тармоқларда 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида юз берган даҳшатли автоҳалокатнинг суратлари тарқалди. 

Facebook`даги  "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларининг маълум қилишича, ЙТҲ 28 октябрь, жума куни эрта тонгда “Самарқанд Дарвоза” савдо маркази яқинида содир бўлган. 

Газель ва Mercedes русумли автомобиллар тўқнашув оқибатида ўнглаб бўлмас ҳолатга келган. 

Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида икки киши яъни Mercedes`ни бошқариб кетаётган қиз ва Газель ҳайдовчиси ҳалок бўлган.   

Шунингдек, Mercedes йўловчиси ҳам ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Тахминларга кўра, автоҳалокат тезликни ошириш оқибатида юз берган.




Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!