Москвада юк поезди вагонларидан биридан мина топилди

14:44, 31 октябрь

Москванинг жануби-шарқида жойлашган темирйўллардан бирида юк поезди вагонидан портловчи мина топилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, бир чеккага олиб чиқилган юк вагони ўраб олинган. Тахминларга кўра, вагонда мина ва портловчи моддалар мавжуд. Воқеа жойига тезкор хизмат ходимлари етиб келган. Эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!