“Пахтакор” 2013 йилдан буён биринчи марта Олий Лигада совриндорлар қаторидан жой олмаслиги ойдинлашди

15:18, 31 октябрь

Олий Лига якунланишига 3 тур қолганида «Пахтакор» бу йил совриндорлар қаторига кира олмаслиги ойдинлашди. Сабаби «шерлар» охирги учта турда ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ўриндаги “Насаф”дан ошиб кета олишмайди.

Очколар тенг келиб қолганида биринчи навбатда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. “Насаф” ўзаро ўйинларда «Пахтакор»дан устун (2:1, 1:1).

11 карра Ўзбекистон чемпиони сўнгги бор 2013 йилги мавсумда совриндорлар қаторига кира олмай тўртинчи ўринни банд этганди. Умуман олганда «шерлар» саккизинчи бор олий лигада кучли учликка кира олмайдиган бўлишди.

Муборакда «Машъал»га қарши баҳсда харчанд ҳаракат қилимасин “Газчилар”ни мағлуб этишни уддасидан чиқолмади «Машъал» эса шу тариқа «Пахтакор»ни бу йил хам, Совринсиз жамоалар сафидан жой олишига уз хиссасини қўшди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!