Россиянинг Саратов вилоятида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаролар жабрланди

15:25, 31 октябрь

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Тошкент шаҳри томон йўлга чиққан автобус 30 октябрь куни соат 08:30 да йўл четидаги чуқурликка қулади, деб хабар берди “ТАСС” нашри. Ҳодиса оқибатида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди.

Автобус салонида 28 нафар йўловчи бўлган. Полициячиларнинг маълумот беришича, петербурглик 23 ёшли автобус ҳайдовчиси ҳавонинг совиши натижасида музлаган ва сирғанчиқ йўл устида автомобиль бошқарувини йўқотган, оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 

“Автобус жарликка қулаган. Олти нафар йўловчи касалхонага ётқизилган, ўн кишига воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолганлар эса иссиқ овқат билан таъминланиш учун Октябрск шаҳрида жойлашган мактабга юборилган. Уларни ўз манзилига етказиш чора-тадбирлари кўрилмоқда”, деб маълумот берди вилоят бошқарув раиси ўринбосари Александр Буренин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!