Қизиқчи Мирзабек Холмедов қизини узатди

15:42, 31 октябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов қизи Дурдонани узатди. Бу ҳақида унинг ўғли Улуғбек Холмедов Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади “Дарё”. 

«Бугун хонадонимиз фариштаси, кўзларимиз қувончи, уч акасининг эркаси, кенжамиз, бир донамиз Дурдонахонни турмушга бердик. Жоним синглим, ширинсўзим, меҳрибоним, бир донам — бахтли, олтин тахтли бўлгин. Сени дунёларга алмашмайман. Ҳаётинг ҳам ўзингдек гўзал бўсин», — деб ёзди Улуғбек Холмедов.

Мирзабек Холмедовнинг Улуғбек ва Дурдонадан ташқари, Ойбек ва Отабек исмли ўғиллари ҳам бор.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!