Америкалик аёл соч парвариши учун ишлатиладиган воситадан фойдаланиб, кал бўлиб қолди

15:50, 31 октябрь

Америкалик Делисиа Тейлор (Delicia Taylor) исмли аёл машҳур компаниялардан бирининг соч парвариши учун ишлатиладиган воситасидан фойдаланиб, кал бўлиб қолди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри. 

Аёл сочни жилолантирувчи, ипакдек майин қилувчи ва ҳажм берувчи деб таърифланган воситадан фойдалангандан кейин сочлари қай аҳволга келганини акс эттирувчи суратларини ижтимоий тармоққа жойлади. 

Делисиа Тейлор Американинг TMZ нашрига берган интервьюсида, компанияни судга бермоқчи эканлигини, уларнинг етказган маънавий зарарини 5 миллион доллар деб баҳолаганини маълум қилди.

Бу воситадан фойдаланганидан кейин аёл кўзгуга хотиржам қаролмайдиган бўлиб қолган. У бошқача натижани кутган эди, оқибатда эса бошида қавариқлар, турли жароҳатлар ва каллик вужудга келди.



Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!