Ақлли болакайлар учун таомнома

16:00, 31 октябрь

Фарзандингиз мактабда аъло баҳоларга ўқиши, яхши ўзлаштириши ва тўғри ривожланиши учун таомномасига алоҳида эътибор қаратишингиз зарур. Қуйидаги маҳсулотлар болалар таомномасига киритилиши шарт ва зарурдир!

Балиқ гўшти – Омега-3 ёғ кислотаси, йод, фосфор ва мия фаолияти учун зарур бўлган жуда кўп витамин ва минералларга бой. Ҳафтада икки марта фарзандингиз учун балиқ гўштидан таом ёки егулик тайёрлаб беринг. 

Тухум – сариғида цинк (руҳ) оқида эса хотирани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган элементлар бор. Аллергик таъсирлар кузатилмаслиги учун бир ҳафтада 1-2 марта нонушта вақти 2 дона тухумни қайнатиб беринг. 

Ёнғоқлар – думалоқ ёнғоқни бежиз мия шаклига ўхшатишмайди. Фойдали ҳусусиятига кўра, ақлий фаолликни оширади. Ер ёнғоғи эса Е витаминига бой бўлиб, асабни тинчлантиради. 

Сут ва йогурт – 1 стакан сутда фарзандингизнинг суяк тизими ҳамда мия ҳужайралари фаолияти учун муҳим бўлган бирикмалар бор. Нонуштага ёғлилик миқдори кам йогурт бўлса, уйқудан олдин илиққина сут кифоя қилади. 

Ёғсиз гўшт – темир ва цинк моддаларининг заҳираси. Ривожланаётган организмни қувватлантириб, моддалар алмашинувини яхшилайди. Болалар учун гўштни буғда ёки димлаб пиширган маъқул. 

Сули ёрмаси – болалар учун энг яхши нонушта. Айниқса, мактаб ўқувчилари нонуштага сули ёрмасидан бўтқа еб олсалар, кун давомида кайфиятлари аъло бўлиб, фақат яхши баҳо оладилар. Чунки сулида ақлий фаоллик учун зарур компонентлар жуда кўп. 

Мева ва сабзавот шарбатлари – олма, сабзи, лавлаги ҳамда шолғом шарбатлари бола организмини турли касалликлардан ҳимоя қилади. 

Мева қоқси – туршак, майиз ва олхўри қоқидан тайёрланган компот ёки ўзини истеъмол қилиш ичаклар юргазувчанлигини яхшилаб, қабзиятни бартараф этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!