Аргентиналик футболчи рақиб гуруҳ ишқибозининг бошига тепди (видео)

16:44, 31 октябрь

Аргентиналик, Чилининг “Одекс Италиано” футбол клуби ярим ҳимоячиси Себастьян Пол Чили чемпионати матчининг якунида “Универсидад Католика” футбол клуби ишқибозининг бошига тепди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Мазкур воқеа акс этган видео YouTubeнинг ACONTRATA каналига жойлаштирилди.

Футболчи майдон ва трибунани ажратиб турувчи тўсиқ устига чиқиб, эркаклардан бирининг бошига тепди ва қайтиб, майдонга сакради. Ўйин тугагандан кейин Пол қўлга олиниб, гувоҳлик бериш учун полиция маҳкамасига олиб кетилди. Айни пайтда жиноят иши қўзғатиш масаласи кўрилмоқда.

Ўйин 4:1 ҳисобида  “Универсидад Католика” фойдасига ҳал бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!