Фуқаро мурожаатини кўриб чиқишда йўл қўйган камчилиги учун яна бир раҳбар лавозимидан озод этилди

16:55, 31 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар сони соат сайин ортиб бормоқда.

25 октябрь куни Виртуал қабулхона фаолиятининг 1 ойлик якунларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев раислигидаги мажлис ўтказилди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мурожаатларни кўриб чиқилаётганда сансалорликларга йўл қўйган қатор мансабдор шахсларга нисбатан чоралар тўғрисидаги ахбороти тингланди. Мажлисда берилган бошқа яна қатор топшириқлар бўйича баённомани ўрнига тегишли Вазирлир Маҳкамаси Қарори қабул қилинадиган бўлди.

Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда лоқайдликка, сансалорликка йўл қўяётган раҳбар ходимларга кўрилаётган чораларга қарамай, бундай ҳолат ҳали ҳамон учраб турибди. Фуқаро мурожаатии кўриб чиқишда камчиликка йўл қўйгани учун яна бир раҳбар ўз вазифасидан озод этилди.

Ана шундай мурожаатлардан бири Тошкент шаҳар Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Е.Каравайкинадан иссиқлик қуввати билан таъминлаш масаласида келиб тушган.

Мазкур мурожаатни кўриб чиқишда йўл қўйган камчиликлари учун Миробод тумани ҳокими Кадировга ҳайфсан эълон қилинди ва “Тошиссиқликқуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси Миробод тумани филиали раҳбари Мухаммедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Дилшод Султоновга ҳам мурожаатни кўриб чиқишда фақат расмиятчилик нуқтаи назаридан қарагани учун хайфсан эълон қилинганлиги ҳақида хабар бергандик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!