Фарруҳ Зокиров, Иван Ургант, Нилуфар Сотиболдиева ва Глюкоза бир тўйда бошловчилик қилишди

16:59, 31 октябрь

Бошловчи Нилуфар Сотиболдиева ўзининг ижтимоий тармоқларга жойлаган суратлари интернет фойдаланувчилари ўртасида қизиқиш уйғотди. Мазкур суратларда Нилуфар Сотиболдиеванинг ёнида Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров, россиялик таниқли шоумен Иван Ургант ва хонанда Глюкозани кўриш мумкин. 

Интернет фойдаланувчилари Нилуфар Сотиболдиевадан ростан ҳам Иваннинг ёнида суратга тушгани ёки бу хазил эканлиги сўрашганида, у хазил тариқасида “Биз ‘Вечерный Ургант’дамиз”, дея жавоб берди. 

Маълумотларга кўра, аслида Нилуфар Сотиболдиева, Фарруҳ Зокиров, Иван Ургант ва Глюкозалар билан бирга Москвада бўлиб ўтган тўйлардан бирида бошловчилик қилган.




Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!