Ўзбекистон U19 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди

17:33, 31 октябрь

19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг сўнгги учрашувида Ўзбекистон U19 қизлар терма жамоаси Хитой Тайпейни мағлуб этиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати

Учрашув Ўзбекистоннинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни 26-дақиқада Мафтуна Панжиева пенальтидан киритди.

Бундан аввалги икки учрашувда Баҳром Норсафаров бошчилигидаги ўзбекистонлик қизлар Тожикистон ҳамда Гонконг U19 қизлар терма жамоларини бир хил — 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Шу тариқа ўзбекистонлик қизлар саралашнинг барча учрашувида ғалаба қозонган ҳолда, 9 очко билан 2017 йилнинг ноябрь ойида Хитойда ўтказиладиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати

Ўзбекистон - Хитой Тайпей 1:0 (1:0)

Гол: Мафтуна Панжиева (26-пен.)

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!