ЎФФнинг Виталий Денисов билан боғлиқ вазият юзасидан баёноти

22:09, 31 октябрь

Ўзбекистон терма жамоаси Виталий Денисов билан боғлиқ ҳолатни синчковлик билан кузатиб бормоқда ва футболчининг твиттер орқали ёзган фикри ОАВда кенг муҳокама қилинаётганидан хавотирда эканини билдиради.

Айни пайтда Ўзбекистон футбол федерацияси вазиятни тубдан ўрганмоқда ҳамда футболчи билан тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилади.

Денисов билан олиб борилган суҳбат давомида футболчи ўзининг фикри орқали ҳеч қандай ёмон мақсадни кўзламагани аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси унга тўлиқ ишонади ва футболчини қўллаб-қувватлашини билдиради.

Ўзбекистон футбол федерацияси футбол оммасидан вужудга келган тушунмовчилик бўйича чуқурлашмасликни сўрайди ҳамда 15 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўйин бўладиган муҳим ўйин арафасида жипслашишга чақиради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!