Виталий Денисов "Рубин"нинг ғалабасига ўз "ҳисса"сини қўшиб юборди

08:19, 01 ноябрь

Россия Премьер-лигасининг 12-турида “Рубин” жамоаси ўз майдонида Москванинг “Локомотив” футболчиларига қарши баҳс олиб борди, деб хабар бермоқда Sports.uz.

Сўнгги кунларда журналистларнинг “ёқимтойи”га айланиб улгурган Виталий Денисовнинг жамоаси “Казань-Арена”дан мағлубият билан қайтадиган бўлди.

Учрашувнинг 69-дақиқасида мезбонлар вакили Максим Канунников “Локомотив” ҳимоясидаги пала-партишликдан унумли фойдаланди. Бурлакнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, Максим Канунниковнинг оёқлари остига бориб тушди. Канунников эса бу тўпни осонликча дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Гол ўтказиб юборган “темирйўлчилар” ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга зўр беришди. Бироқ яна ўша ҳимоядаги хатоликлар “Локомотив”га панд бериб қўйди. Оддий ҳолатда тўпни олдириб қўйган Виталий Денисов жарима майдони яқинида ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди. Бу “стандард” вазиятни мезбонлар осонликча голга айлантира олишди. Жарима тўпини амалга оширган Ткачук жамоадоши Жонатасни тўп билан таъминлай олди. Юқорилатиб узатилган тўпни Жонатас осонликча дарвозага жойлаб қўйди, 2-0.

Шундоқ ҳам Россия чемпионатида ишлари юришмаётган “Локомотив” аъзолари яна бир баҳсда мағлубиятга учради. “РПЛ”нинг 12-турига келиб фақатгина икки маротаба ғалаба қозонган “темирйўлчилар” турнир жадвалининг 11-ўрнига тушиб кетишди.

Рубин – Локомотив 2:0

Голлар: Максим Канунников 69’, Жонатас 77’

Рубин: Рижиков, Бурлак, Санчес, Бауэр (Бергстрем 87’), Набиуллин, Мвила, Цакташ (Сонг 59'), Ткачук, Рочина (Саму 67’), Жонатас, Канунников.

Локомотив: Гильерме, Михалик, В. Денисов , Янбаев, Пейчинович, Миранчук, Самедов (Хенти 46’ – Шкулетич 83’), Фернандеш, И. Денисов, Майкон, Коломейцев (Касаев 83’). 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!