Жаҳон чемпионати кубоги муаллифи вафот этди

09:46, 01 ноябрь

31 октябрь куни Жаҳон чемпионати кубогининг дизайнери Силвио Газзанига ҳаётдан кўз юмди. У 95 ёшда эди.

1970 йил Бразилия терма жамоаси учинчи бор Жаҳон чемпионлигини қўлга киритганида, Жюль Риме кубоги бразилияликларнинг тўлақонли мулкига айланганди.

Шундан сўнг Жаҳон чемпионатининг янги кубогига эҳтиёж туғилди. ФИФАга янги кубок учун етти давлатдан 53 та турли хил дизайнлар тақдим этилди. Бу намуналар ичидан Силвио Газзаниганинг дизайни танлаб олинганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!