“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси яна бир бор жарроҳ столига ётди

09:49, 01 ноябрь

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Антонио Валенсия “Манчестер Сити”га қарши (1:0) Англия Лига Кубоги нимчорак финалида қўлини синдириб олганди.

“iSport.ua” нашрининг хабар қилишича, Антонио ўша ўйинни охиригача ўйнади, кейин эса жарроҳ столига ётди.  31 ёшли эквадорлик футболчининг операцияси муваффақиятли ўтди.

Валенсия сафга қачон қайта олиши ҳозирча номаълум. Қайд этиш керакки, бир муддат аввал Антонио оёғидан операция ўтказишга мажбур бўлганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!