Россиялик 90 ёшли кампир ижтимоий тармоқ юлдузига айланди

10:30, 01 ноябрь

Россиялик 90 ёшли бувижон хотиралар ёзиш ва Instagram кузатувчилари билан мулоқотда бўлишни жуда хуш кўради, деб ёзади “Lady.mail.ru” нашри.  

Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида яшовчи 90 ёшли Раиса Гладских набирасининг ёрдами билан ижтимоий тармоқдан фойдаланишни ўрганиб, Instagram да ўз аккаунтини очди ва машҳурликка эришди. Кампир шахсий блогида ўз хотиралари ва ҳаётидаги энг муҳим воқеалар билан ўртоқлашади.  

Раиса буви ўз саҳифасига фотосуратларини жойлаштиради, шахсий фикрларини, хотираларини ёзиб қолдиради. Бундан ташқари, барча фойдаланувчиларнинг изоҳларини ўқиб, уларга жавоб ёзади. Ижтимоий тармоқ сарҳадларида сайр қилишда кампирга неваралари ёрдам беради, улардан бири профессионал фотосуратчидир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!