Шаҳзода Муҳаммедова бувисини Шайх Зайёд зиёратгоҳига Дубайга олиб борди (Фото+Видео)

10:35, 01 ноябрь

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова айни дамда бувиси ва синглиси билан Бирлашган Араб Амирликларида. Саёҳатнинг дастлабки кунларида Шаҳзода ҳожи бувисини Дубайнинг энг диққатга сазовор бўлган жойларига олиб борди. Шулардан бири дунёнинг энг баланд 828 метрли биноси Бурж Ҳалифадир. 

Бугун тонгда эса актриса ва унинг яқинлари Абу Дабидаги муқаддас зиёратгоҳга йўл олишди. Бу ҳақда Шаҳзода шундай деб ёзади:

“Хайрли тонг. Биз Абу Даби шаҳрига йўл олдик. Ҳожи бувимни Шайх Зайёд масжидига олиб кетяпмиз. Ҳожи бувим шу зиёратгоҳни кўришларини жуда ҳам ҳоҳлаганим учун Дубайга олиб келдим. Оллоҳ паноҳида асрасин!”

Мазкур видеода Шаҳзода автомобиль бошқариб масжидга йўл олаётгани акс этган.








Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!