Автоҳалокатга учраган мотоциклчи ўляпман, деб ўйлаб видео орқали яқинлари билан видолашди

10:54, 01 ноябрь

АҚШнинг Техас штатидаги катта йўллардан бирида автоҳалокатга учраган мотоциклчи Кевин Дипенброк жон таслим қиляпман деб ўйлаб, дўстлари ва яқинлари билан видолашганини видеога олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Бу видео YouTube каналига жойлаштирилди, уни беш кун мобайнида 700 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилган. Роликда Дипенброк ерда ётган ҳолда яқинлари, дўстлари билан видолашаётганини телефонда видеога олган: “Болалар, мен сизларни яхши кўришимни айтишим керак. Қанчалар ахмоқ бўлганимни энди тушуняпман, мени кечиринглар...”, дейди у видеороликда.

Уни ЙТҲдан бир кун ўтгандан кейин топишган. Дипенброкнинг умуртқаси, қовурғалари 17 та жойдан синган, ўпкаси лат еган. Ёнида бўлган дўсти Филипп Полито эса автофалокат оқибатида ҳалок бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!