Шароф Муқимовнинг ҳаётида бугунги кун энг қадрли кун эди...

11:02, 01 ноябрь

Шароф Муқимовнинг ҳаётида бугунги кун энг қадрли сана ҳисобланади. 

Ушбу сана хотиралари ҳақида хонанда ўзининг Инстаграмдаги саҳифаси орқали бўлишди:

“Бугунги сана мен учун қанчалар қадрли ва эрталабдан мени харакатга келтирадиган, энг ширин сўзларни ўйлаб, совғалар олишга ундайдиган ажойиб ва мазмунли кун эди. Чунки бугун онажонимни таваллуд айёмлари эди. Кўзларидаги қувончни айнан шу санада кўпроқ термулиб, кузатиб англаб, кўнглим хотиржам бўлар эди. Бугун онажоним хаёт бўлганларида 61 ёшларини қаршилаган бўлар эдилар. Минг афсус... Онажоним ўзимни, Сизни қанчалар соғиндим. Сизни ўзим ўйлаганданда зиёда яхши кўрган эканман... Сизсиз, қалби яримлар доирасига тушиб қолган бир ожизман... Сизни қўмсаб, чала нафас олаётган Шарофингизман... Дунёни қанчалар поёнсиз десам, сизни қучоғингиздан анча тор экан... Онажоним, нанажоним ўзимни. Сизни ич-ичимдан, бутун вужудим ила соғиндим...”

Инсоннинг ҳаётида онадайин улуғ зот йўқ! Инсонни тўлқинлантириб юборадиган Шарофнинг ушбу сўзлари, зеро онаси бўла туриб, унинг қадрига етмаётган юртдошларимиз учун яна бир ота-оналаримиз қанчалар ғаниматлигини англаб етишига туртки бўлса!

Ўтганларнинг оҳиратлари обод бўлсин!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!