Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

11:14, 01 ноябрь

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Мобашар Жавад Акбар жорий йил 31 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. 

Меҳмон дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ислом Каримов руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди. 

Ҳиндистонлик меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг қарийб уч минг йиллик тарихидан сўзловчи “Афросиёб” музейидаги ноёб экспонат ва ашёлар, дунёга машҳур деворий суратларни қизиқиш билан томоша қилди. 

Шунингдек меҳмонлар Имом Бухорий мажмуаси, Мирзо Улуғбек ёдгорлик мажмуи ва шаҳардаги бошқа тарихий обидалар билан танишдилар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!