Гарет Бэйл: “Олтин тўп” мукофоти ҳақида ҳеч қачон орзу қилмаганман

11:20, 01 ноябрь

Мадриднинг “Реал” жамоаси хавбеки Гарет Бэйл ҳеч қачон “Олтин тўп” мукофотини ютиб олиш ҳақида орзу қилмаганини айтиб ўтди, дея маълум қилади “iSport.ua”.

“Олтин тўп” ҳеч қачон мен учун мақсад бўлмаган. Бу мукофот учун курашда ғолиб бўлишни орзу қилмаганман. Европа чемпионлар лигаси ва мамлакат термаси сафида ҳамда бошқа мусобақаларда совринлар ютишга интиламан.

Индивидуал мукофотлар келади ва кетма. Мен учун клуб ва терма жамоа мукофотлари муҳимроқ. Ўтган мавсумда Роналду ва Месси яхши ўйиндар ўтказди. Криштиану терма билан Европа чемпиони бўлди, “Реал” билан ЕЧЛни ютди. Аммо мен ҳакам эмасман, барчасини журналистлар ҳал қилади”, – деди уэльслик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл “Олтин тўп–2016” мукофоти учун даъвогар 30 футболчилардан бири саналади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!