Ўзбекистон – Иордания учрашуви “Пахтакор” стадионида ўтказилади

11:42, 01 ноябрь

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан Иорданияга қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ хабар бермоқда

Ушбу учрашув 10 ноябрь куни Тошкетадаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 17:00га мўлжалланган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида 4 ноябрь куни ўзининг навбатдаги йиғинига киришади. Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ушбу йиғин доирасида бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!