«Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» аниқланди

12:11, 01 ноябрь

UZINFOCOM маркази иштирокчилари «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» аниқлаган интернет-акцияси якунларини ўтказди.

Ўтган йилдан буён Meros.uz сайтида бўлиб ўтган овоз беришлар якунига кўра қуйидаги етакчилар аниқлаб олинди, деб ёзади “Газета.уз” нашри. Улар қуйидагилар:

1.  Регистон ансамбли (Самарқанд);
2.  Игорь Савицкий номидаги санъат музейи (Нукус);
3.  Тошкент телеминораси (Тошкент);
4.  Форумлар саройи (Тошкент);
5.  Мирзо Улуғбек расадхонаси (Самарқанд);
6.  Ичан қалъа қадимий шаҳри (Хива);
7.  Гўри Амир мақбараси (Самарқанд).

Тақдирлаш маросими INFOLIB-2016 кутубхона ҳафталиги доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтди.

Етти объект раҳбарларига Ўзбекистоннинг етти мўъжизасидан бири мақомини тасдиқловчи хотира сертификат-тахтачалари топширилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!