Тожик олигархининг қизи тўйида 40 миллион рубллик келин кўйлак кийди

12:14, 01 ноябрь

Ўтган дам олиш куни Шокировлар оиласи қизи Мадинанинг никоҳ тўйини тантанали равишда нишонлади, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Тўй Москванинг Radisson Royal “Конгресс-парк” меҳмонхонасида, 900 нафар меҳмон иштирокида бўлиб ўтди. Уларнинг орасида машҳур инсонлар ҳам кўзга ташланди. Тўйда россиялик машҳур хонандалар Филипп Киркоров, Леонид Агутин, Стас Михайлов, Сосо Павлиашвили ва бошқалар қўшиқ куйлади. Тантанага Иван Ургант, Наталья Ионова ва Алла Михеевалар бошловчилик қилишди.

Келин барча иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди. Унинг эгнидаги Британиянинг Ralph & Russo дизайнерлари томонидан яратилган либос Swarovski тошлари билан безатилган бўлиб, нафақат гўзаллиги балки нархи билан ҳам барчани ҳайратлантирди – кўйлакнинг баҳоси нақд 40 миллион рубль эканлиги маълум бўлди.

Мадина бўлажак турмуш ўртоғи Сардор билан Тимур Темировнинг “Небо над землей” қўшиғига рақсга тушди. Нашрнинг маълум қилишича, тўйнинг фақат кўнгилочар дастури учун Шокиров 30 миллион рубль пул сарфлаган.













Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!