Ўзбекистон термасида тўп сурган Лутфулла Тўраев Малайзия чемпионатида совриндор бўлди

12:30, 01 ноябрь

Аввалги ҳафта Малайзия супер-лигасининг жорий йилги мавсуми якунига етди ва «Жоҳар Дарул Таъзим» клуби кетма-кет 3-марта мамлакат чемпионига айланди. Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраевнинг жамоаси - «Фельда Юнайтед» эса ўз тарихида илк бор совриндорлар қаторига кирди - 2-ўрин. 

Хуллас, ҳамюртимиз Малайзиядаги илк мавсумида кумуш медаль соҳибига айланди. Сирдарёлик футболчи бу натижага 16та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уриш асносида сезиларли ҳисса қўшди. Агарда Лутфулла жароҳат сабаб, 2 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юбормаганида, ўйинлари ва табиийки, голлари сони ҳам нисбатан кўпроқ бўларди. Яна бир ҳамюртимиз Ойбек Қиличевни ўз сафига чорлаган «Перак» 6-поғонадан жой олди. Жамоага иккинчи даврада қўшилган Ойбек 9та ўйинда иштирок этди. 

Собиқ «пахтакорчи» Дилшод Шарофутдиновнинг клуби - «Т-Тим» эса чемпионатни 7-ўринда якунлади. Шарофутдинов биринчилик давомида 20 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 6 бора ишғол қилди. 

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!