Қанчалик тежамкор бекасиз? Текшириб кўринг!

14:35, 01 ноябрь

  Бу саволларга қуйидаги тест орқали жавоб топиб, лозим бўлса, айрим одатларингизга тузатишлар киритишингиз мумкин.
1. Озиқ-овқат дўконига қанчалик кўп борасиз?

а) Ҳафтада бир марта.
б) Баъзан шунчаки, баъзан зарурат юзасидан.
в) Ҳар куни.

2. Дўконга бораётганда айнан қайси маҳсулотларни харид қилиш учун кетаётганингизни аниқ биласизми?

а) Ҳа, қўлимда рўйхат бўлади.
б) Рўйхатим бўлмайди, аммо нима олишимни ёддан биламан.
в) Йўқ, ҳаммасини ўша ерда ҳал қиламан.

3. Йиғиб қўйган пулларингизни арзон учраб қолган этик ёки пальто учун сарфлаб юборишингиз мумкинми? 

а) Йўқ, ҳеч қачон.
б) Одатда ундай эмас, аммо буюм жуда ёқиб қолса, бўлиши мумкин.
в) Ҳа, бунақаси кўп бўлади.

4. Йирик харид учун пул етмай қолса, катта миқдорда қарз олишингиз мумкинми?

а) Қарз олишни ёмон кўраман.
б) Бунинг нимаси ёмон?!
в) Пул етмаса, ягона йўли қарз олиш. 

5. Қарз сўраганингизда, рад жавобини олганмисиз?

а) Йўқ, одатда сўрашим билан беришади.
б) Баъзида ҳа.
в) Кўпинча рад жавобини беришади.

6. Айни дамда ёнингизда қанча пул борлигини аниқ айта оласизми?

а) Ҳа, тийин-тийинигача.
б) Тахминан.
в) Йўқ.

7. Янги нарса олишни олдиндан режалаштирасизми? 

а) Албатта.
б) Одатда ҳа, аммо яхши нарса учраб қолса, олишим мумкин.
в) Йўқ, режалаштирмайман, ёққан нарсани олавераман.

8. Пулни тежамаётганингиз учун оила аъзоларингиздан дакки эшитганмисиз? 

а) Йўқ, ҳеч қачон.
б) Баъзи-баъзида.
в) Кунда дакки эшитаман.

9. Маош олганингизда, унинг бир қисмини олиб қўясизми?

а) Ҳа, одатда шундай.
б) Баъзида олиб қўйиш эсдан чиқади, кейин ойликкача қийналиб қоламан.
в) Йўқ, олиб қўймайман, пулим қолмаса, кимдандир қарз сўрайман.

10. Меҳмон кутаётганингизда сиз:

а) пишириқларни ўзингиз пиширасиз, арзонроқ тушади;
б) жуда катта харажатга йўл қўймасангиз-да, ортиқча хасисликни ҳам ўзингизга эп кўрмайсиз;
в) шавла кетса кетсин, обрў кетмасин, шиорига амал қиласиз.

Натижалар

«А» жавоби кўп бўлса: сиз тажрибали ва тежамкор бекасиз. Сиздан ибрат олса бўлади.
«Б» жавоби кўп бўлса: сизни тежамкор дейиш қийин. Лекин кўпинча кераксиз харидларга йўл қўясиз. Ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг.
«В» жавоби кўп бўлса: сиз исрофгар аёлсиз. Пулни санамай ишлатасиз. Пулга ва харидларга муносабатингизни зудлик билан ўзгартиришингиз керак.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!