Данияда суриялик қочоқ аёл ва фарзандларининг жасади музлатгич ичидан топилди

14:44, 01 ноябрь

Даниянинг Обенро шаҳридаги уйлардан биридаги музлатгич ичидан 27 ёшли суриялик қочоқ аёл ва унинг тўққиз ва етти ёшли қизларининг жасади топилди, деб хабар беради “Вести”.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари марҳуманинг турмуш ўртоғини қидирмоқда. Бироқ у ҳақда ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас.

Марҳума Данияга 2015-йилда келган. Маълумотларга кўра, аёлнинг қариндошлари ҳуқуқ-тартибот органларига қўнғироқ қилиб, унинг бир неча кундан буён алоқага чиқмаётганини айтган.

Суриялик аёл эри билан яшаган, у расмий равишда қочоқ мақомини олган эди.

Ҳозирда аёлнинг эрига нисбатан қидирув эълон қилинган. Дания ҳукумати ҳозирча мазкур фожиа сабабларини изоҳламаяпти.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!