“Интер” жамоаси “ПСЖ” ярим ҳимоячисини кўз остига олиб қўйди

15:25, 01 ноябрь

Италиянинг “Интер” жамоаси Франциянинг “ПСЖ” клуби аъзоси Гжегож Криховяк хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Gazzetta dello Sport” нашрига таяниб, “iSport.ua” хабар бермоқда.

Польшалик футболчи шу йилнинг ёзида “Севилья”дан парижликлар сафига келиб қўшилганди. Аммо асосий таркиб футболчисига айлана олмади.

“Интер” эса ушбу ҳолатдан фойдаланиб қолмоқчи. Ҳатто уни қўлга киритиш учун Марсело Брозович ва Жеффри Кондогбияни келишувга жалб қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Криховякнинг парижликлар билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи “ПСЖ”нинг 7 ўйинида майдонга тушди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!