Galaxy Note 7 костюми Хеллоуин байрамида энг кўп кийилган кийимлардан бири бўлди(Фото)

15:34, 01 ноябрь

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Galaxy Note 7 смартфонининг муваффақиятсизликка учраши бу йил нишонланган Хеллоун байрамининг асосий мавзуси бўлди, деб хабар беради “Tjournal” нашри.

Смартфонларнинг ёниб кетишини фойдаланувчилар ўз либосларида турлича талқин қилишди. Уларда шунчаки тутаб ёнаётган смартфон ёки унинг ёниши оқибатида жабрланган киши ифодаланган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!