Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаатлар ўз вақтида ҳал этилмаётгани кўрсатиб ўтилди

16:36, 01 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг электрон қабулхонасига Тошкент шаҳри аҳолиси ва тадбиркорларидан энг кўп ариза ва шикоятлар келиб тушаётганлиги маълум бўлди.

Бош вазирнинг Фейсбукдаги саҳифасида келтирилишича, мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш муддатларини асоссиз бузилишига йўл қўйилмоқда.

Шуларни инобатга олиб, Бош вазир томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш муддатларини асоссиз бузилишига йўл қўйганлиги кўрсатиб ўтилди ҳамда мурожаатларни вақтида ва қонуний ҳал этилиши бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!