Совун танлашнинг 5 қоидаси

16:39, 01 ноябрь

Гигиена воситалари ичида энг кўп ишлатиладигани совун, десак муболаға бўлмайди. Қуйида уларни танлашда аҳамият беришимиз керак бўлган муҳим қоидаларни санаб ўтамиз.

•  Антибактериал совундан ҳар куни фойдаланиб бўлмайди. Унинг таркибидаги моддалар керакли бактерияларни ҳам ўлдиради.

•  Гул ва мевалар ҳиди уфуриб турган совун таркибида аллергияни қўзғовчи моддалар бўлади. Қолаверса, асосий қисми ишқордан иборат. У терининг кислота-ишқор мувозанатини бузади ва пўст ташлашини кучайтиради.

•  Глицеринли совуннинг афзаллик томони шундаки, у терини юмшатади. Бироқ таркибида глицериндан ташқари спирт ҳам бўлиб, совуннинг самарасини камайтиради.

•  Энг яхшиси — болалар совуни. Таркибида ишқор ва терини қуритувчи моддалар минимал даражадан кам. Бундан ташқари, унга табиий ўсимлик экстрактлари ва юмшатувчи таркибий бирикмалар қўшилади.

•  Хушбўй, чиройли, оч рангли совунларни танламанг, айнан шундай совунларнинг фойдаси камроқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!