Москвада боланинг бошини танасидан жудо қилган энаганинг суди бошқа кунга қолдирилди

16:44, 01 ноябрь

Москвада тўрт ёшли қизчанинг бошини танасидан жудо қилган руҳий носоғлом энага Гулчеҳра Бобоқулова қабул қилаётган дорилари сабабли ухлаб қолди ва тайинланган суд мажлисида иштирок эта олмади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Тергов изолятори касалхонаси бошлиғининг хабар беришича, Гулчеҳра Бобоқулова тайинланган дори-дармонлар таъсирида уйқуга кетиб, суд мажлисига борадиган аҳволда бўлмаган. Шунинг учун 1 ноябрга белгиланган суд мажлиси бошқа кунга қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳрида, туғилиш жараёнида марказий асаб тизими жароҳатланган тўрт ёшли қизалоққа энагалик қилган. Мазкур йилнинг 29 февраль куни уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, қизчани бўғиб ўлдириб, бошини танасидан жудо қилган, уйни эса ёқиб юборган. Полициячилар Гулчеҳра Бобоқуловани ўша куни “Октябрское поле” метро бекатида қўлга олган. Унинг қўлида қизчанинг боши бўлган, атрофдагиларни ўзини портлатиб юбориш билан қўрқитган. Гулчеҳра Бобоқуловага нисбатан  қотиллик жинояти бўйича жиноят иши қўзғатилган, унинг руҳий носоғломлиги аниқланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!