Насиба Абдуллаева Жаҳонгир Отажоновнинг кечиримига жавоб қайтарди

17:06, 01 ноябрь

28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг “Куз гуллари” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Хонанда концертига меҳмон сифатида таклиф этилган Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевадан кутилмаганда саҳнадан туриб кечирим сўрагани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Жаҳонгирнинг айтишича унинг қайсидир таронаси Насиба Абдуллаеванинг тароналаридан бирига ўхшаб қолган.

Хонанданинг сўраган кечиримига Насиба Абдуллаева қандай жавоб бергани билан “Daryo.uz” нашри қизиқиб кўрди.

— Билмадим, Жаҳонгирнинг ўзи ўхшатган бўлиши мумкин, аммо мен ўхшашлик сезмадим. Нисбатан хотиржам табиатимни ҳисобга олганда, қўшиқларимизни бир-бирига ўхшатиб бўлмайди. Аввало қўшиқлар бир-бирига ўхшаб қолмаган, ўхшаб қолганида ҳам ҳеч қандай эътирозим бўлмасди. Сабаби, бир-бирига ўхшамаган, кераксиз қўшиқлар кўпайиб кетганидан кўра яхши қўшиқларнинг ўхшаш бўлгани маъқул, деб ўйлайман.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!