Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимовларнинг никоҳлари санаси маълум бўлди

17:26, 01 ноябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовнинг атрофларида бўлаётган хабарлар ўз тасдиғини топди.

Уларнинг никоҳ санаси маълум бўлди. Жорий йилнинг 5 ноябрь куни пойтахтимизнинг ресторанларидан бирида Райҳон ва Фарҳоднинг никоҳ маросимлари муносабати билан Амру-Маъруф дастурхони ёзилади.

Аввалроқ Фарҳод Алимов ушбу сана ҳали маълум эмаслигини, бироқ Райҳон билан учрашишаётганини маълум қилганди.

Қайд этиш жоизки, Райҳон ва Фарход Алимов ҳам биринчи турмушларидан ажрашган.

Райҳон, Фарход Алимов билан “Излама” қўшиғига суратга олган клипида ижодий ҳамкорлик қилган. Хонанданинг аксарият мухлислари видеосар премьерасидан сўнг, тарона ва клип сюжетини бевосита хонанданинг ҳаётига боғлашган эди.

Фурсатдан фойдаланиб, уларга бахт тилаб қоламиз! 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!