ЕЧЛ. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Барселона” устидан иродали ғалабага эришди

09:17, 02 ноябрь

Европа чемпионлар лигаси турнири “С” гуруҳи 4-турида "Манчестер Сити" жамоаси ўз майдонда "Барселона" футболчиларини қабул қилди. Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 21-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Илкай Гюндоган орадаги мувозанатни тиклади. 51-дақиқага келиб “Манчестер Сити” олдинга чиқиб олди.  74-дақиқада яна Илкай Гюндоган гол киритди ва “шаҳарликлар”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Боруссия М” ва “Селтик” билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

ЕЧЛ. “С” гуруҳи,  4-тур

Манчестер Сити Англия – Барселона Испания 3:1
Голлар:
0:1 – 21 Месси, 1:1 – 39 Гюндоган, 2:1 – 51 де Брюйне, 3:1 – 74 Гюндоган.
Манчестер Сити – Кабальеро, Отаменди, Коларов, Сабалета, Стоунз, де Брюйне (Нолито, 89), Фернандиньо (Фернандо, 60), Гюндоган, Стерлинг (Навас, 71), Сильва, Агуэро.
Барселона – тер Стеген, Суарес, Умтити, Динь, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Туран, 61), Серджи Роберто, Андре Гомеш (Рафинья, 76), Неймар, Месси.
Огоҳлантиришлар: Стерлинг (11), Ракитич (20), Неймар (29), Коларов (60), Бускетс (76).

Боруссия М (Германия) – Селтик (Шотландия) 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 32 Штиндль, 1:1 – 76, пенальти Дембеле.
Боруссия М – Зоммер, Вендт, Вестергор, Эльведи, Корб, Джонсон, Штробль (Янчке, 77), Азар (Херрманн, 69), Крамер, Хан, Штиндль (Раффаэл, 81).
Селтик – Гордон, Святченко, Исагирре, Люстиг, Гамбоа (Хендерсон, 85), Браун, Армстронг, Рогич (Макгрегор, 69), Форрест (Робертс, 60), Синклэйр, Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Херрманн (78), Исагирре (78), Крамер (88).
Четлатиш: Корб (75).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!