Марказий сайлов комиссиясида кечаю-кундуз ишлаб турадиган «ишонч телефони» ишга тушди

10:41, 02 ноябрь

1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кечаю-кундуз ишлаб турадиган «ишонч телефони» ишга туширилди.

«Ишонч телефони»ни ишга туширишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни кўриш ҳамда округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлашдан иборат.

Марказий сайлов комиссиясида кечаю-кундуз ишлаб турадиган «ишонч телефони»нинг рақами (0 371 239-35-62), факс (0 371 239-42-43) ва электрон почта (ub_saylov@umail.uz).

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!