Тожик олигархининг қизи Мадина Шокирова ўзининг дабдабали ҳаёти билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Фото)

10:50, 02 ноябрь

Мадина никоҳ тўйида 630 минг долларлик, бриллиант тошлар қадалган кўйлак кийиб,  Hermes сумкалар коллекциясига оид қимматбаҳо сумкаси билан Instagram кузатувчиларини ҳайратга солди, деб хабар берди “Кorrespondent.net” нашри.

Қиз болалигидан дабдабали ҳаёт кечиришга ўрганган. У ҳар йили янги йилни Дубайнинг беш юлдузли меҳмонхоналарида кутиб олиш учун шахсий самолётида учиб боради. Парижда ўтказиладиган мода ҳафталигини ўтказиб юбормайди, модалар кўргазмасига боришни анъанага айлантирган. Бу ерда у Голливуд юлдузлари ва Vogue журнали бош муҳаррири Анна Винтур билан кўргазма ўтказиладиган зал ўриндиқларининг биринчи қаторини эгаллайди. Қиз Франциянинг Hermes, Dior, Chanel маркаларига ва Италиянинг Valentino брендига тегишли сумка ва тақинчоқларни хуш кўради. У ўзининг Instagram саҳифаларида 80 минг долларлик билагузугини, нархи 600 минг доллар бўлган тиллақошларини,  Hermes бренди сумкаларини, қимматбаҳо бриллиантларини кўз-кўз қилишдан тортинмайди.

















Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!