Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукумат делегациялари учрашувида Давлат чегара чизиғининг 49 та участкаси текширилди

11:25, 02 ноябрь

22-31 октябр кунлари Боткен ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

Учрашувлар чоғида Давлат чегара чизиғининг 49 та участкаси бўйича қўшма дала текширувлари ўтказилди ва позициялар келишиб олинди.

Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Учрашув 26 октябр кунидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти руҳида бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ваколатли органлари биргаликда олиб бораётган ишларнинг муваффақиятли якунланишидан томонлар бирдек манфаатдорлигини таъкидлаган эдилар.

Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!