Иркутсклик эркак оч қолиб йиғлаган 2 ойлик қизчасини уриб ўлдирди

11:50, 02 ноябрь 2016
Россиянинг Иркутск шаҳрида оч қолиб йиғлаган 2 ойлик қизчасини уриб ўлдирган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, айбдор 30 октябрь куни ўзининг икки ойлик чақалоғини оч қолиб йиғлагани учун уриб ўлдирган. Эртаси куни полицияга келиб, ўз айбига иқрор бўлган. Оилада чақалоқнинг сутига пул топилмаганидан бола ҳар доим очлигидан йиғидан тўхтамаган. Айни пайтда номи ошкор этилмаган эркакни қамоққа олиш масаласи кўрилмоқда. Унга нисбатан қотиллик бўйича қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!